Линклар

Ҳиндистон ва Покистон чегарасидаги Вагаҳ назорат-ўтказиш масканида содир бўлган портлашдан кейин бу ерда ҳар куни ўтказиб туриладиган ҳарбий маросим бир кунга тўхтатилди.

2 ноябрь куни бу жойда содир этилган бомбали ҳужум оқибатида 55 киши ҳалок бўлган, ўнлаб одам яраланган.

Бомба одамлар Лоҳур яқинида ўтказилган ҳарбий параддан қайтаётган пайтда портлатилган. Портлаш учун масъулиятни Таҳрики Толибон ва Жамоатул-Аҳрор каби радикал гуруҳлар ўз зиммасига олган.

Покистон бош вазири Навоз Шариф кўплаб одам ҳаётига зомин бўлган портлашдан қайғуда эканини билдирган. Унинг ҳиндистонлик ҳамкасби Нарендра Моди ҳам бу «жирканч» портлашни қоралаб чиққан.

Шиалар Ашуро байрамини нишонлаётган шу кунларда бу воқеа бутун Покистон бўйлаб хавфсизлик чораларининг кучайтирилишига олиб келди.

XS
SM
MD
LG