Линклар

Черкесс шаҳрида тўрт нафар ўзбекистонлик фоҳиша ҳибсга олинди


Россиянинг Қорачой-Черкесс Республикасида тўрт нафар ўзбекистонлик фоҳиша ҳибсга олинди.

Республика ИИВ матбуот хизматига кўра, полиция ходимлари Черкесс шаҳридаги бир нечта соғломлаштириш муассасасида ўтказган рейдда 25 нафар фоҳиша қўлга олинган.

Уларнинг тўрт нафари пул эвазига жинсий хизмат кўрсатиб келган ўзбекистонлик аёллар бўлган.

Ушланган фоҳишалар орасида бир нафар Камерун фуқароси ҳам бўлган.

Уларга нисбатан Қорачой-Черкесс Республикаси ЖКнинг маъмурий қонунбузарлик банди бўйича протокол тузилган.

Хориж фуқаролар шахсини ўрганиш учун улар Федерал миграция идораси бўлимига топширилган.

XS
SM
MD
LG