Линклар

logo-print

Ўш шаҳар суди Қодиржон Ботировни сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди


Қодиржон Ботиров, Варшава ш., 2014 йил 14 май.

Қодиржон Ботиров, Варшава ш., 2014 йил 14 май.

Қирғизистоннинг Ўш шаҳар суди ўзбек жамоаси лидериларини 2010 йилда рўй берган қонли воқеаларга алоқадорликда айбдор деб топиб сиртдан кўп йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

4 ноябрь куни Қирғизистон Бош прокуратураси Ўш ва Жалолобод вилоятларидаги ўзбеклар лидерлари Қодиржон Ботиров ва Ином Абдурасулов умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганини билдирди.

Ўзбекларнинг бошқа бир вакили Каромат Абдуллаева 16 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Ўзбеклар етакчилари устидан суд ҳукми сиртдан эълон қилинган.

Улар суд томонидан миллий низо ҳамда ўзбеклар ва қирғизлар ўртасида зўравонликлар келтириб чиқарганликда айбдор деб топилган.

2010 йилги зўравонликлар пайтида 450 нафар одам ўлган, минглаб одам яраланган ёки уйларини ташлаб қочишга мажбур бўлган.

Қурбонлар ва жабрланганларнинг аксарини ўзбеклар ташкил этади.

2011 йилда Жалолобод вилоят суди, ҳозирда Швецияда яшаётган Қодиржон Ботировни, сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилган эди.

XS
SM
MD
LG