Линклар

logo-print

Қозоғистон президенти терроризм ва экстремизмга қарши қонунни кучайтирди


Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевё

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевё

Қозоғистонда экстремизмнинг олдини олишга қаратилган қонун кучайтирилди.

Қозоғистон президентининг матбуот хизматига кўра, президент Нурсултон Назарбоев 3 ноябрь куни имзолаган ҳужжатда бирор гуруҳни террорчи ёки экстремистик деб аташ жараёни соддалаштирилган.

Қонунда ҳуқуқ тартибот органларига экстремист ёки террорчи деб таснифланган гуруҳ фаолиятини дархол тўхтатиш ва уларга тегишли мулкларни мусодара қилишга рухсат берилган.

Қонунда террорчи ва экстремистик мазмундаги мақолалар бўлган Интернет саҳифалар блок қилиниши кўзда тутилган.

Шунингдек, хорижга сафар қилаётган Қозоғистон фуқаролари террорчи ёки экстремистик гуруҳларга қўшилмаслик ҳақида огоҳлантирилади.

Қозоғистон расмийлари Сурия ҳукуматига қарши курашаётган Исломий Давлат гуруҳи сафида юзлаб қозоғистонлик жанг қилаётганини айтган.

Танқидчилар Қозоғистон ҳукуматини экстремизмга қарши қонундан мухолифат ва мустақил ахборот воситаларини бостириш мақсадида фойдаланаётганликда айблаган.

XS
SM
MD
LG