Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:32

ХВЖ Кавказ ва МОда иқтисодий ўсиш секинлашишини башорат қилди


Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) жорий йил Кавказ ва Марказий Осиё Республикаларида иқтисодий ўсиш суръати ўртача бир фоизга секинлашишини маълум қилди.

4 ноябрь куни Олмаота шаҳрида сўзлаган ХВЖнинг Яқин Шарқ ва МО департаменти директори ўринбосари Жуха Кахконен буни Россия иқтисодиётида ўсиш суръати секинлашиши билан изоҳлаган.

Халқаро валюта жамғармаси тахминига кўра, нефт экспорт қиладиган Озарбайжон, Қозоғистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 2013 йилги 6,8 фоиз ўсишдан жорий йилда 5,6 фоизга камайиши кутилмоқда.

Жамғарма тахминига кўра, нефт импорт қиладиган Арманистон, Грузия, Қирғизистон ва Тожикистонда бу кўрсаткич бир фоизни ташкил этиши кутилмоқда.

Халқаро валюта жамғармаси бу давлатларни барқарор ривожланишни таъминлаш учун ўз иқтисодиётини диверсификация қилишга чақирган.

XS
SM
MD
LG