Линклар

Бу йил Россияда 19 нафар муҳожир рус миллатчилари ҳужуми қурбони бўлган, ҳалок бўлганлар орасида ўзбеклар ҳам бор.

Президент Владимир Путиннинг ташаббуси билан жорий этилган байрам - 4 ноябрь Халқ бирлиги кунида Москва ва бошқа шаҳарларда ашаддий рус миллатчилари ўзларининг юришларини ўтказди.

1612 йилги воқеа хотирасига (ўшанда халқ қўшини Кузьма Минин ва Дмитрий Пожарскийларнинг раҳбарлиги остида Москвани чет эллик босқинчилардан озод қилган эди) таъсис этилган бу байрамда, албатта, рус миллатчиларигина кўчага чиқмади: парламентдаги 4 партия - "Единая Россия", КПРФ, ЛДПР ва "Справедливая Россия" партиялари Кремль олиб бораётган сиёсатни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил қилинган “Биз биргамиз”, акциясида қатнашди.

​Лекин масаланинг мағзига қаралса, рус миллатчилари акцияларининг ҳам, парламент партиялари қатнашаётган акцияларнинг ҳам моҳияти бирдир.

Айниқса бу йил. Айниқса, Украинадан Қрим тортиб олинган, Украинанинг шарқидаги вазият ўта мураккаблигича қолаётган бир пайтда.

Россиядаги ўзбекистонликларнинг жамоат ташкилотларидан бири - “Ватандош” жамияти раҳбари Усмонали Баратовнинг OzodNazarи билан танишинг.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG