Линклар

Хайрия пулини ўзлаштиргани гумонланган имом ва мутаввалли жавобгарликка тортилди


Тошкент шаҳрининг Яшнабод туман суди маҳаллий масжидлардан бирининг имом-хатиби ва мутаваллисини жиноий жавобгарликка торди.

12news.uz нашрига кўра, улар хайрия маблағларини ўзлаштирганликда гумонланмоқда.

Туман маҳкамаси расмийларига таяниб агентликнинг билдиришича, имом ва мутавалли одамлар хайрия мақсадида масжидга берган 18 миллион сўм пулни ўзаро бўлашиб олишган.

Манбага кўра, пул ўзлаштирилганини яшириш мақсадида улар Ўзбекистон Мусулмонлари идорасида тақдим этиладиган ҳисоботда пул миқдорини озайтириб ёзишган.

XS
SM
MD
LG