Линклар

logo-print

Саудия ва Франция Ливан армиясини қуроллантириш ҳақида келишув имзолади


Триполи шаҳридаги Ливан армияси аскари.

Триполи шаҳридаги Ливан армияси аскари.

Саудия Арабистони ва Франция Ливан армиясига уч миллиард АҚШ доллари миқдорида Францияда ишлаб чиқарилган қуроллар етказиб бериш ҳақида шартнома имзолади.

Франция Ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус Саудия Арабистони томонидан молиялаштириладиган 4 ноябрь кунги кшартнома Ливан ҳарбийларига “мамлакат ҳудудини мудофаа қилиш ва террорчиларга қарши курашда ёрдам бериши”ни таъкидлади.

Саудия ва Франция ўртасидаги келишув яхши қуролланмаган Ливан армияси аскарлари жанггари гуруҳларга қарши кураш олиб бораётган бир пайтда имзоланди.

Ўтган ой Триполи шаҳрида Ливан армияси аскарлари билан жангарилар ўртасида содир бўлган отишмада 16 одам нобуд бўлган эди.

XS
SM
MD
LG