Линклар

logo-print

Киев расмийлари ўтган ҳафта Европа Иттифоқи воситачилигида имзоланган битим шартларини бажарган ҳолда, Россиянинг “Газпром”ига газдан бўлган қарзнинг биринчи траншини тўладилар.

Украинанинг Нафтогаз ширкати 4 ноябрь куни газ қарзини тўлаш учун “Газпром”га 1 миллиард 450 миллион АҚШ доллари миқдорида пул ўтказилганини билдирди.

Аввалроқ Москва Киев учун газ нархини ошириб, 5 миллиард доллардан ошиқроқ қарзи борлиги баҳонаси билан Украинага газ беришни тўхтатиб қўйганди.

30 октябрь куни эришилган битим Украинанинг Россияга йил охиригача икки транш билан 3 миллиард доллардан кўпроқ пул тўлашини кўзда тутади.

“Газпром” Киев қарзнинг биринчи қисмини тўлаб, ноябрь ойида етказиб берилажак газ учун 760 миллион доллар пул ўтказиши билан Украинага яна газ етказиб бера бошлашини билдирган.

XS
SM
MD
LG