Линклар

Россияда ўтказилган “рус маршлари”дан сўнг 30 га яқин миллатчи қўлга олинди


Москвада ўтказилган "рус марши"дан лавҳа, 2014 йилнинг 4 ноябри.

Москвада ўтказилган "рус марши"дан лавҳа, 2014 йилнинг 4 ноябри.

4 ноябрь куни Россиянинг Москва, Петербург ва бошқа шаҳарларида “рус маршлари” деб номланган тадбирлар бўлиб ўтди. Бу тадбирлар чоғида Москва ва Петербургда 30 чоғли одам полиция томонидан қўлга олинди.

ОВД-Инфо сайтининг маълум қилишича, қўлга олинганларга майда безорилик айби қўйилмоқда.

Москвада ушланганлар орасида, маълумотларга кўра, таркибига ўта ўнгчи қарашда бўлган айрим ташкилотлар кирмиш “Бирлашган муросасиз колонна” фаоллари бўлган.

Петербургда эса миллатчиларнинг рухсат этилмаган акцияси иштирокчиларидан олти нафари полиция ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ушлаб кетилган.

Шу куннинг ўзида Петербургдаги Овсянников боғида “Славян халқлари бирлашиши учун рус марши” шиори остида миллатчилар митинги бўлиб ўтган. Расмийлар рухсати олинган бу акция “Славянская сила Санкт-Петербурга” деб номланган миллатчилар ташкилоти томонидан уюштирилгани айтилмоқда.

Халқ бирдамлиги куни муносабати билан ўтказилган митинг ва юришлар кеча Россиянинг Хабаровск, Краснодар, Екатеринбург, Калининград ва Киров шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди.

XS
SM
MD
LG