Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:02

Порошенко Украина шарқи ва жанубига қўшимча қўшин юборишни буюрди


Украина президенти Петро Порошенко Миллий хавфсизлик кенгаши мажлисида нутқ сўзламоқда, 2014 йил 4 ноябри.
Украина президенти Петро Порошенко Миллий хавфсизлик кенгаши мажлисида нутқ сўзламоқда, 2014 йил 4 ноябри.

Украина президенти Петро Порошенко жанубий ва шарқий вилоятларни россияпараст айирмачиларнинг эҳтимолий ҳужумида ҳимоя қилиш учун у ёққа қўшимча армия қўшинларини юборишга буйруқ берганини билдирди.

4 ноябрь куни Украина Миллий хавфсизлик кенгаши мажлисида чиқиш қилган Порошенко янги ҳарбий отрядлар Мариуполь, Бердянск, Харьков ва Луганск шимолидаги Днепропетровск вилоятига кетиш йўлини тўсиб қўйиш учун тузилганини маълум қилди.

Украина президенти 5 сентябрь куни Минскда эришилган сулҳ режасига мувофиқ қабул қилинмиш қонунни бекор қилишни ҳам таклиф этди. Мазкур қонун Украина шарқидаги исёнчилар назорати остида бўлган икки вилоятга чекланган мухторият беришни кўзда тутарди.

Эслатиб ўтамиз, якшанба куни Луганск ва Донецкда айирмачилар Киев ва Ғарб мамлакатлари томонидан ноқонуний дея эътироф этилган сайловларни ўтказгандилар. 4 ноябрь куни бу икки вилоятда энг кўп овоз олган айирмачилар лидерлари "Донецк Халқ Республикаси" ва "Луганск Халқ Республикаси" раҳбарлари ўлароқ қасамёдга келтирилди.

XS
SM
MD
LG