Линклар

logo-print

АҚШда сешанба куни ўтказилган оралиқ сайловларида республикачилар партияси кўпроқ овоз тўплаб, Сенатда кўпчилик ўринни эгаллади.

Шу пайтгача Сенатда демократлар кўпчиликни ташкил этиб келган.

Республикачилар партияси эса АҚШ Конгрессининг вакиллар палатасида аксариятга эга бўлган.

Шундай қилиб сешанба кунги сайловда кўп овоз қозонган республикачилар АҚШ Конгрессининг ҳар икки палатасида кўпчиликка эга бўлди.

2006 йилдан бери илк бор кузатилаётган бу холат АҚШ президенти тарафидан таклиф этилган қонун лойиҳаларининг қабул қилиш жараёнини мураккаблаштириши мумкин.

Конгресснинг ҳар икки палатасида назоратни қўлга олган республикачилар демократик партиядан президентликка сайланган Барак Обаманинг сиёсий ташаббусларини молиялашни рад қилишлари мумкин.

Айни пайтда республикачилар нафақат АҚШ Конгрессида кўпроқ ўринларни қўлга киритди, балки 36та штатда ўтказилган губернаторлар сайловида ҳам муваффақият қозонди.

Кўпчилик аҳолиси демократларга ён босиб келган Массачусеттс ва Мэриленд штатларида ҳам республикачиларни қўли баланд келди.

XS
SM
MD
LG