Линклар

Машхур холланд рассоми Винцен Ван Гогнинг ўлимидан бир ҳафта олдин яратган ўта ноёб асари Нью Йоркдаги кимошди савдосида 61,8 миллион долларга сотилди.

Ван Гогнинг “Вазадаги гулдаста“ натюрморти 4 ноябрь куни Нью Йоркнинг Манхеттенидаги Сотеби аукционида 30-50 миллион долларга сотилиши кутилаётганди.

Ван Гог мазкур суратни 1890 йилда ўз врачи Пол Гашетнинг Франциядаги уйида ясаган.

Ван Гогнинг асари кимошди савдоларида доим рекорд нархларда сотилади. Бундан аввал рассомнинг бошқа бир асари 82.5 миллион долларга сотилганди.

XS
SM
MD
LG