Линклар

logo-print

Жаҳон бозорида нефт нархи сўнгги уч йил ичида энг паст даражага тушди.

Сешанба куни Ню-Йорк биржасида ҳар бир баррел нефт 77,19 доллардан, яъни бир кун аввалги нархдан икки фоизга арзонроқ сотилган.

Мутахассислар бу тушишни Саудия Арабистони АҚШга экспорт қиладиган нефт нархини арзонлаштиргани билан боғлашмоқда.

АҚШдаги ишлаб чиқарувчилар кўпроқ нефт қазиб олишга киришиши ортидан Саудия Арабистони нефт нархини туширган эди.

Мутахассислар жаҳон бозорида нефт нархининг тушиши дунё иқтисодига ижобий таъсир қилиши мумкинлигини айтишади.

Айни пайтда иқтисоди нефт экспортига боғланиб қолган Россия ва Венесуэла каби мамлакатларга нефт арзонлашиши салбий таъсир қилиши тайин.

XS
SM
MD
LG