Линклар

logo-print

Давлат ўз фуқароси олдидаги асосий функциялардан бирини бажармаëтган шароитда аҳоли ўз ақли ва қурби етгани қадар бу муаммони давлатдан автоном тарзда ҳал қилишга уринмоқда.

Ўзбекистонда йил сайин кескинлашиб бораëтган энергетик бўҳрон – қишда уйларни қандай иситиб¸ қандай ëритиш муаммосини қандай ҳал этиш¸ асосан¸ бу муаммони мустақил ҳал этиш учун қанча маблағ сарфлаш қарорига боғлиқ.

Қўли юпқа қатлам тезак ва ўтин¸ шаму пилтачироққа қайтган бўлса¸ ўртачароқлар кўмир ва движок билан қишламоқда.

Аммо муаммонинг сурункали тус олгани¸ ҳукуматнинг ечим ўрнига турли баҳона ва алдовга ўтиб олганини англаган қўлида пули борлар унинг бир марталик эмас¸ балки доимий ечим устида бош қотирмоқдалар.

Меҳнат муҳожиратида ишлаб¸ ватанида янги ҳовли-жой қилиб¸ ўз ижтимоий мақомини кўтарганини тахмин қилганлар ҳам энди газ ва свет муаммосини ҳукуматга умид қилмасдан ечиш йўлларини қидирмоқда.

Хўш¸ ҳозирги Ўзбекистон шароити ва бозорида мавжуд имконлардан келиб чиқиб¸ газсиз ва светсзи қолдирилаëтган ҳудудлардаги уйни қандай иситиб¸ қандай ëритиш мумкин?

Озодлик бу савол билан аҳолига муқобил энергия манбалари таклиф қилаëтган Ўзбекистондаги икки ширкат мутахассисига мурожаат қилди.

Суҳбатдошларга кўра¸ муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш муаммога ечим бўла олади¸ фақат қиммат ечим.

Ечимлардан асосийси¸ томга қуëш батареялари¸ ер тагига эса иссиқлик насоси ўрнатишдир¸ дейди суҳбатдошлардан бири:

Муқобил энергия бўйича ўзбекистонлик мутахассис фикрлари эди.

Озодлик суҳбатлашган яна бир мутахассис бундай ечимнинг газ ва электр қувватидаги узилишлар бир неча соатдан ошмайдиган Тошкент каби шаҳарлардаги ҳовлилар шароитига тўғри келиши¸ лекин газ ва светсиз яшаëтган қишлоқ шароитида ишламаслиги¸ ишлаган тақдирда эса¸ ўта қимматга тушишини таъкидлайди:

Ўзбекистонлик мутахассис фикрлари эди.

Бошқа бир мутахассисга кўра¸ ҳукуматнинг аҳолига газ ва свет беришидан умидини буткул узиб¸ ўз ҳовлисини энергетик таъминот бўйича мустақил ҳудудга айлантиришга қарор қилганлар уй-жойининг катта-кичиклигига қараб¸ 5 мингдан 15 минг долларгача хомчўт қилиши керак бўлади.

Ҳозирда водороддан ëнилғи манбаи сифатида фойдаланишга асосланган янги технологиялар Ўзбекистонга ҳам кириб келмоқда ва муаммонинг бу ечими нисбатан арзон бўлиши мумкин¸ дейди бу суҳбатдош.

Муқобил ëнилғи манбалари бўйича ўзбекистонлик мутахассис фикрлари эди.

Суҳбатдошларга кўра¸ ҳозирча аксар аҳоли муаммонинг қисқа муддатлик¸ нисбатан арзон йўлларидан фойдаланишга уринмоқда. Аммо арзоннинг шўрваси татимас¸ мақолини тасдиқлаш баробарида катта қувурдан келаëтган газни турли қўлбола насослар воситасида тортишга асосланган бундай вақтинчалик чоралар¸ мамлакатдаги энергетик бўҳронни янада оғирлаштирмоқда¸ холос.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG