Линклар

logo-print

Обама жорий конгресс ваколати тугагунига қадар муҳим масалаларни ҳал қилиб олмоқчи


АҚШ Президенти Барак Обама.

АҚШ Президенти Барак Обама.

АҚШ Президенти Барак Обама ваколати тугаётган АҚШ Конгресси билан Ироқ ва Суриядаги “Исломий давлат” гуруҳига қарши ҳарбий ҳаракатларни амалга ошириш ваколатининг берилиши устида ишлашни давом эттиришини билдирди.

Демократик партия оралиқ сайловларда мағлуб бўлишининг эртасига, 5 нобярь куни қилган чиқишида Обама Эроннинг ядровий дастури борасида Теҳрон билан келишиб олиш хусусида анчайин некбинлик билан гапирди.

Бу икки масала, Республикачилар назоратига ўтган конгресс январь ойида иш бошлагандан кейин Оқ уй учун қийинчиликларни туғдириши мумкин.

Обама 7 ноябрь куни конгресс етакчиларига “Исломий давлат”га қарши операция борасида ҳисобот беришини билдирди.

Эрон билан келишувга эришиш эҳтимоли келаси уч-тўрт ҳафта ичида маълум бўлади, деди Обама.

Жаҳоннинг қудратли давлатлари Эрон билан мунозарали ядровий дастури борасида муросага эришиш учун 24 ноябргача муҳлат қўйган.

XS
SM
MD
LG