Линклар

Польша Россия "қарама-қаршлик сиёсатини кучайтираётгани" боис мудофаат стратегиясини ўзгартирди


Польша Президенти Бронислав Коморовски имзо чеккан янги миллий мудофаа стратегиясида Россия тарафидан “қарама-қаршилик сиёсатининг кучайтирилаётгани” ҳамда Украинадаги можародан келаётган минтақавий хавфсизликка таҳдидлар масаласини ўз ичига олган.

57 саҳифадан иборат янги ҳужжат 2007 йилда қабул қилинган стратегиянинг ўрнини босади. Янги режа барча даражалардаги мудофаа, сиёсий ва иқтисодий масалаларни ўз ичига олади.

Унда айтилишича, Россия “атрофдагилар ҳисобидан ўз қудратини тиклаётгани” ҳамда Москва Украинанинг Қрим минтақасини босиб олганида кўрилгани каби “қарама-қаршилик сиёсатини кучайтираётгани” боис минтақавий хавфсизлик учун салбий факторга айланган.

Коморовски 5 ноябрь куни Варшавада ўтказилган матбуот анжуманида “Польшанинг шарқий чегаралари ортидаги вазият ёмон тарафга ўзгарди ва у ерда беқарорлик макони вужудга келди”, дея таъкидлади. Россиядан келаётган таҳдидларга қарши Польша мудофаасини кучайтириш НАТОнинг мудофаа иқтидорини ҳам оширади, деди Коморовски.

XS
SM
MD
LG