Линклар

Самолётда маст холда тўполон чиқарган ўзбекистонлик Остонада ҳибсга олинди


Ўзбекистон фуқароси маст холда тўполон қилгани учун Остона-Тошкент рейсидан тушириб қолиниди. Tengrinews.kz агентлигининг ҳуқуқ-тартибот идораларига таяниб хабар қилишича, “Остона Халқаро аэропортида Остона-Тошкент халқаро рейсини расмийлаштириш пайтида 36 ёшли Ўзбекистон фуқароси деструктив йўловчи сифатида рейсдан тушириб қолдирилган. Бу фуқаро ҳаво транспорти бортида маст ҳолатда бўла туриб, жамоатчилик тартиби ва йўловчилар тинчини жуда қўпол тарзда бузган”.

Шунингдек, хабарда айтилишича, исми келтирилмаётган ўзбекистонлик уни қўлга олишга уринган полиция ходимини ҳақоратлаган. Шу сабабдан унга нисбатан маст холда тўполон қилиш айби билан биргаликда “ҳокимият вакилини ҳақорат қилиш” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилгани айтилмоқда.

Унга энг кам иш ҳақининг 100 баробаридан 400 баробаригача жаримага тортилиши ёки 180 соат жамоатчилик ишларига ҳукм этилиши мумкин. Ёки унинг омади юришмаса бир йилгача озодликдан ҳам маҳрум этилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG