Линклар

АҚШ терговчилари Путиннинг яқин дўсти устидан суриштирув бошлади


Геннадий Тимченко Россия Қримни аннексия қилиши ортидан АҚШ санкцияларига тортилган Путинга яқин олигархлардан биридир.

Геннадий Тимченко Россия Қримни аннексия қилиши ортидан АҚШ санкцияларига тортилган Путинга яқин олигархлардан биридир.

АҚШ расмийлари Россия Президенти Владимир Путинга яқин шахсни пул ювганликда гумон қилиб, тергов бошлади. “The Wall Street Journal” газетасининг хабар қилишича, АҚШ терговчилари Путиннинг яқин дўсти ҳисобланган миллиардер Геннадий Тимченкони ноқонуний даромадни Америка молиявий тизими ёрдамида легаллаштирганликда гумон қилмоқда.

Американинг нуфузли нашри 5 ноябрь куни берган хабарга кўра, Тимченко асос солган, қароргоҳи Жаневада жойлашган Gunvor Group компанияси Россиянинг “давлатга қарашли Роснефть ширкатидан нефть сотиб олиб, учинчи шахсларга сотгани” билан олди-берди юзасидан текширув бошлаган.

Хабарда яна айтилишича, “терговчилар кейинги ойларда Gunvor ширкати нефть учун олган ҳақ тўғрисида маълумот сўраган”.

Геннадий Тимченко Россия март ойда Украинанинг Қрим минтақасини аннексия қилиши ортидан АҚШ санкцияларига тортилган Путинга яқин олигархлардан биридир.

XS
SM
MD
LG