Линклар

АҚШ Гуантанамо қамоғида сақланган қувайтликни ватанига қайтарди


Қўшма Штатлар террорчиликда гумонланиб, Кубадаги Гуантанамо қамоқхонасида 13 йил сақланган Қувайт фуқаросини ватанига қайтарди.

Фавзи ал-Одаҳ 5 ноябрь куни Қувайт расмийлари иҳтиёрига топширлди. У АҚШ ҳукумати томонидан тайинланган комиссияс Гуантанамо маҳбусларининг айримларига доир ишларни қайта кўриб чиқа бошлаганидан бери ўз ватанига қайтарилган илк гумонланувчи бўлди. Бу маҳбуслар АҚШ томонидан шу пайтгача ўта хавфли деб таснифланган.

Ал-Одаҳни Қувайтга топшириш келишувига кўра, у бир йил давомида Қувайт қамоқхонаси қошидаги жангариларни реабилитация қилиш марказида сақланиши керак бўлади.

Унинг адвокати Эрик Льюиснинг билдиришича, ал-Одаҳ олти ойдан кейин иш билан таъминлаш дастури доирасида озодликка чиқиши ёхуд унга оиласини кўриш имкони берилиши мумкин.

Фавзи ал-Одаҳ 2002 йил февралида Ал-Қойда ёки Толибон ҳаракатига алоқадорлик гумони билан Гуантанамога юборилган эди. Унинг отаси ўз ўғли Афғонистонда ўқитувчилик қилгани ва хатолик билан АҚШ ҳукумати ихтиёрига топширилганини айтиб келган.

XS
SM
MD
LG