Линклар

logo-print

Путин тарихни "геосиёсий манфаатларга кўра" ёзмасликка чақирди


Россия Президенти Владимир Путин Россия замонавий тарихи музейида.

Россия Президенти Владимир Путин Россия замонавий тарихи музейида.

Россия Президенти Владимир Путин тарихчиларни, ўз таъбири билан айтганда, тарихни геосиёсий манфаатларга кўра талқин қилиб, қайта ёзиш уринишларга қарши курашга чақирди. 5 ноябрь куни тарихчи олимлар ва ўқитувчилар билан суҳбатлашган Путин “кўплаб мамлакатлар жамиятлари, жумладан ўзимининг жамиятни қайта программалаштириш уринишлари кундек равшан кўриниб турибди. Ва бу тарихни қайта ёзиш, уни муайан геосиёсий манфаатларга мослаш уринишлари билан боғлиқ бўлмаслиги мумкин эмас”, дея иддао қилди.

“Лекин бунинг олдини олиш учун сиз каби, нафақат ўтмиш воқеалари ҳақида холис ва атрофли маълумот берадиган, балки бу воқеаларга баҳо бероладиган одамлар – экспетрлар – бўлиши керак”, деди Путин.

Россия ҳукумати Москванинг яқин ва узоқ ўтмишдаги ҳаракатлари тўғрисидаги танқидларга тез-тез эътироз билдиради.

Путин 1939 йилда нацистлар ва советлар ўртасида тузилган битим натижасида “Польшанинг бўлинишида Совет Иттифоқининг айбланиши”га эътироз билдирди. “Польшанинг ўзичи? Немислар Чехословакияни босиб олганда у нима қилди? Польша Чехословакиянинг бир қисмини ўзига олволдику”, деди кулги аралаш Путин. “Кейин бунга яраша жавоб олди”, дея қўшимча қилди у.

XS
SM
MD
LG