Линклар

Эрдўғон президент сифатида илк сафар билан Ашхободга келди


11 йил давомида Туркия Бош вазири бўлган Эрдўғон туркман ҳамкасби билан яқин алоқада.

11 йил давомида Туркия Бош вазири бўлган Эрдўғон туркман ҳамкасби билан яқин алоқада.

Туркия президенти сифатидаги илк расмий сафарини Туркманистондан бошлаган Ражаб Тоййип Эрдўғон икки кунлик ташриф билан Ашхоботга келди.

Сафар арафасида Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов икки давлат ўртасидаги шундоқ ҳам яқин алоқалар Эрдўғон ташрифидан сўнг янги даражага кўтарилишини таъкидлади.

Август ойида президентликка сайланган собиқ Бош вазир Эрдўғоннинг икки туркий тиллик давлат ўртасидаги савдо¸ маданият¸ сайëҳлик ва қурилиш соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш режасида эканини айтилмоқда.

Бердимуҳаммедов га кўра¸ Туркия ва Туркманистон глобал тинчлик ва фаровонлик масаласида бир хил позицияга эга.

Туркман раҳбарияти ўз табиий газини Европа бозорига сотиш учун Туркияни эҳтимолий транзит сифатида кўрмоқда.

XS
SM
MD
LG