Линклар

Бугун Остонага келган президент Алмазбек Атамбаев Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Бош вазир Карим Масимов билан ëнилғи соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилмоқда.

Икки давлат президенти Қозоғистон-Қирғизистон давлатлараро қўмитасининг 4-йиғинига ҳам раислик қилади.

Атамбаев ва Назарбоев музокараларида Қозоғистондан Қирғизистонга электр қуввати узатиш масаласининг ҳам муҳокама қилиши айтилмоқда.

Айни пайтда Қирғизистоннинг Қозоғистон¸ Беларус ва Россия аъзо бўлган Божхона иттифоқига йил охирига қадар қўшилиши кутилмоқда.

Остонада қозоқ телеканалига берган интервюсида Атамбаев Ўзбекистоннинг ўз қўшнисига тутаëтган сиëсати¸ хусусан¸ Ўшга газ беришни тўхтатганини танқид қилди.

XS
SM
MD
LG