Линклар

Ўзбекистондаги ярим расмий Интернет нашрларига кўра¸ Super iMAX ширкати 2015 йилда Ўзбекистонда юқори тезликда ишловчи 4G алоқасини жорий қилишни режаламоқда.

Ширкатга кўра¸ Жанубий Корея бозорида LTE технологиялари бўйича етакчи саналган LT Corporation ушбу лойиҳа учун 10 миллион доллар сармоя ажратган.

2015 йилда Тошкент¸ Самарқанд¸ Бухоро ва Фарғона водийси шаҳарларида 4G алоқасининг мижозларга тақдим этилиши кутилмоқда.

Юқори тезликда ишловчи 4G алоқасининг ўрнатилиши ўзбекистонлик Интернет фойдаланувчиларига катта ҳажмдаги материал билан тезроқ ишлаш имконини беради.

XS
SM
MD
LG