Линклар

logo-print

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров россиялик ҳарбийлар Украина ҳудудида йўқ, - деб айтди.

Россия дипломатияси раҳбарининг бу баёноти рус танклари Украина ҳудудига киргани ҳақида бир кун олдин тарқалган хабарлар ортидан янгради.

– Ҳатто Жен Псаки ҳам бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти ахборотга эга эмас, деб айтди, - деди Лавров.

7 ноябрь куни Украина армияси матбуот хизмати 32 та танк ва бошқа оғир артиллерия ҳамроҳлигидаги Россия ҳарбийлари 6 ноябрь куни Луганск ҳудудига киргани ҳақда билдирганди.

Армия матбуот котиби Андрей Лисенконинг 7 ноябрь куни айтишича¸ танклар баробарида Россияга қарашли 16 та Ҳовитзер артиллерия тизимлари ва ўқ-дори ва аскарлар жойлашган 30 дан ошиқ юк машинаси ҳам Луганск ҳудудига ўтган.

Юк машиналари колоннаси ва учта кўчма радар станцияси Россиядан Украина ҳудудига чегара ўтказиш пункти орқали кирган. Лисенкога кўра¸ кейинги 24 соат ичида бораëтган қуролли тўқнашувлар оқибатида беш украин аскари ўлдирилган¸ камида 16 нафари жароҳат олган.

Ҳозирча ғарб ҳукуматлари ҳам рус танқларининг Украина ҳудудига ўтганини тасдиқламаган.

XS
SM
MD
LG