Линклар

АҚШ Президенти Барак Обама Ироққа 1500 америкалик ҳарбий ҳизматчининг юборилишини маъқуллади.

Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнест 7 ноябрь кунги матбуот брифингида америкалик ҳарбийлар Ироқда маҳаллий хавфсизлик кучлари ҳамда Исломий давлат жанггариларига қарши кураш олиб бораётган ироқлик курд отрядлари аскарларини ўқитиш, уларга маслаҳатлар бериш билан шуғулланишини айтди.

Жаноб Эрнестга кўра, америкалик ҳарбийлар Бағдод ва Эрбилдаги ҳарбий объектларда иш олиб боришади. Бу шаҳарларда Америка ҳарбий базалари бор.

Оқ уй айни пайтда Конгрессдан Ироқ ва Суриядаги жанггариларга қарши амалиётлар учун 5.6 миллиард доллар сўрамоқда.

XS
SM
MD
LG