Линклар

Германияда Берлин девори қулатилганининг 25 йиллиги нишонланмоқда


Германия пойтахтида Берлин девори қулатилганлигининг 25 йиллиги нишонланмоқда.

Уч кунлик байрам тантаналари жума куни бошланди. Асосий тадбирлар Берлинда якшанба куни бўлиб ўтади.

Германия пойтахтига сафар қилган собиқ СССРнинг оҳирги президенти Михаил Горбочев жума куни Берлин девори кўргазмасини очиб берди.

Ғарбий ва Шарқий Берлин ўртасидаги девор 1961 йилда Германия Демократик Республикаси томонидан Совет Иттифоқи кўмагида қурилган эди.

ГДР мулозимларига кўра, девор социалистик Берлинни ғарбий Берлиннинг ëмон таъсиридан тўсиш мақсадида тикланган.

Аслида, девор шарқий-германиялик немисларнинг ғарбга қочишига йўл қўймаслик мақсадида қурилган эди.

Берлин девори совуқ урушнинг яққол тимсолига айланган эди.

Совет Иттифоқида Михаил Горбачëв томонидан бошланган демократик ислоҳот чорак аср аввал бу деворнинг қулашига олиб келди.

XS
SM
MD
LG