Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:49

Тошкентда Француз альянси қайта очилади


7 ноябрь куни Франция ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари Лоран Фабиус ва Абдулазиз Комилов Париждаги музокаралар пайти Тошкентда француз тили ва маданиятини тарғиб этувчи Француз алянсини фаолиятини қайта тиклашга келишганлар.

Баъзи хабарларга кўра, Француз алянси Тошкентда шу йил ўрталаридан фаолияти тўхтатилган Франция институти ўрнида ташкил этилади.

Муассасанинг ёпилишига Франция институтининг юридик мақоми амалдаги Ўзбекистон қонунчилигига мос келмаслиги сабаб бўлгани айтилганди.

Инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи ACAT-France – Насронийлар ўлим жазосига қарши, FIDH – Инсон ҳуқуқлари халқаро федерацияси, Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ассоциацияси ҳамда “Ўтюраклар клуби” халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти Франция ташқи ишлар вазири Лоран Фабиусга очиқ хат йўллаб, 16 октябр куни Комилов билан бўлажак музокараларда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ҳамда сиёсий маҳбусларни озод этиш масаласини кўтаришни талаб этганлар.

XS
SM
MD
LG