Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:52

Пентагон Россия танкларининг Луганскка киргани ҳақида маълумотга эга эмас


Пентагон матбуот вакили Жон Кирби Россия танклари Украина шарқига 6 ноябрь куни киргани ҳақидаги Киев ҳукумати иддаоларини тасдиқловчи маълумот йўқлигини айтмоқда.

- Пентагон рус батальонининг Украина билан чегарада, Россия томонида турганини тасдиқлай олади, холос, - деди Кирби.

Бир кун аввал Киев Россияни босқинчиликда айблаб, 32 та танк ва бошқа оғир артиллерия ҳамроҳлигидаги рус ҳарбийлари 6 ноябрь куни Луганск ҳудудига киргани ҳақда билдирганди.

Бугун Пекинда бир орага келган АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украинадаги вазият борасида ахборот алмашишга келишиб олдилар.

XS
SM
MD
LG