Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:26

Каталонияда рамзий мустақиллик референдуми ўтказилмоқда


Испаниянинг Каталония мухториятида рамзий мустақиллик референдуми ўтказилмоқда.

19 сентябрь куни Каталония парламенти кўпчилик овоз билан референдум ўтказилишини маъқуллаган эди.

Испания Конституциявий маҳкамаси эса Каталония мустақилиги бўйича референдум ўтказилишини Конституцияга зид, деб топганди.

Лекин, Каталония президенти Артур Мас рамзий референдум ўтказиш ғояси билан чиқди.

Мазкур референдум натижалари қонуний кучга эга бўлмайди. Омма сўрови давлат маблағларисиз ўтказилмоқда.

Сентябр ойида Шотландияда ҳам мустақиллик референдуми ўтказилган эди.

16 сентябрь куни Британиядан ажралиш борасида Шотландияда ўтган референдумда шотландларнинг 55 фоиздан ортиқроғи мустақилликка қарши овоз берганди.

XS
SM
MD
LG