Линклар

Германия пойтахтида Берлин девори қулатилганининг 25 йиллиги тадбирларида қатнашаётган СССРнинг сўнгги президенти Михаил Горбачев "дунё янги совуқ уруши ёқасида турибди", деб таъкидлади.

-Дунё совуқ уруши, янги совуқ уруши ёқасида турибди. Айримлар бу уруш аллақачон бошлангани ҳақида гапирмоқда. Шундай бир қалтис вазият юзага келган бир пайтда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ўрни кўринмаяпти, - деди Горбачев.

Жаноб Горбочев ғарб ҳукуматларини Россия билан мулоқотни тиклашга чақирди.

Ғарбий ва Шарқий Берлин ўртасидаги девор 1961 йилда Германия Демократик Республикаси томонидан Совет Иттифоқи кўмагида қурилган эди.

ГДР мулозимларига кўра, девор социалистик Берлинни ғарбий Берлиннинг ëмон таъсиридан тўсиш мақсадида тикланган.

Аслида, девор шарқий-германиялик немисларнинг ғарбга қочишига йўл қўймаслик мақсадида қурилган эди.

Берлин девори совуқ урушнинг яққол тимсолига айланган эди. Совет Иттифоқида Михаил Горбачëв томонидан бошланган демократик ислоҳот бу деворнинг қулашига олиб келди.

XS
SM
MD
LG