Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:11

ЕХҲТ: Донецк яқинида белгисиз ҳарбий техника ва танклар кўринди


Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг махсус гуруҳи кузатувчилари шанба куни Украинанинг Донецк шаҳрида ва шу шаҳардан 25 километр шимол-шарқда жойлашган Макеевкада юк машиналари, бронитехника ва автоцистерналар карвони ҳаракатланаётганини қайд этган.

Ҳарбий техника карвони H-21 трассасида ғарб томон ҳаракатланаётган бўлган.

Карвон таркибида давлат номерисиз 19та КамАЗ русумли юк машиналари ҳамда аскарларни ташийдиган 15та “КрАЗ” машиналари бўлган.

Карвонни бошида ҳеч қанақа белгилари ва давлат номери бўлмаган пулемётли бронетранспортёр кўринган.

Лекин, ЕХҲТ кузатувчилари шу юк машиналарида аскарлар бўлганини тасдиқлаш икмонсиз эканини айтишмоқда.

Шунингдек, ЕХҲТ кузатувчилари Донецк марказидан 7 километр жануб-ғарбда, Ленин ва Куприн кўчалари кесишадиган жойда тўққизта танкни кўрганлар.

Шу таклардан тўрттаси Т72, бештаси Т64 русумли танклар экани айтилмоқда. Ҳеч қанақа белгиси ва давлат номери бўлмаган танклар ғарб йўналишида ҳаракатланаётган бўлган.

Аввалроқ, Киев Россияни босқинчиликда айблаб, 32 та танк ва бошқа оғир артиллерия ҳамроҳлигидаги рус ҳарбийлари 6 ноябрь куни Луганск ҳудудига киргани ҳақда билдирганди.

Лекин, Россия расмийлари бу иддаони рад қилиб чиқишди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров россиялик ҳарбийлар Украина ҳудудида йўқ, деб айтди.

Пентагон ҳам рус танклари Украинага киргани ҳақда маълумотга эга эмаслигини билдирди. Пентагон матбуот вакили Жон Кирби Россия танклари Украина шарқига 6 ноябрь куни киргани ҳақидаги Киев ҳукумати иддаоларини тасдиқловчи маълумот йўқлигини айтмоқда. Пентагон рус баталёнининг Украина билан чегарада, Россия томонида турганини тасдиқлай олади холос, деб айтганди Кирби.

XS
SM
MD
LG