Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:07

Коалиция кучлари Мосулда ИД жанггариларига ҳаводан зарбалар берди


АҚШ етакчилигидаги коалиция кучлари Ироқнинг Мосул шаҳри яқинида “Исломий давлат” радикал гуруҳларига қарашли автокарвонга қарата ҳаводан зарбалар берди.

АҚШ марказий ҳарбий қўмондонлиги расмийларига кўра, ҳаво зарбалари оқибатида ичида ИД раҳбарлари бўлгани ишонилган ўндан зиёд автомобил яксон этилган.

Лекин, шу машиналар карвонида “Исломий давлат” етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг бўлган ёда бўлмагани маълум эмас.

Аввалроқ, Ироқ матбуоти ал-Бағдодийнинг жароҳатлангани ҳақида хабар қилганди.

Халқаро коалиция бир неча ойдан буён Ироқ ва Сурияда катта ҳудудни ўз назоратига олган ва ўзларини "Исломий давлат" деб эълон қилган сунний жангарилар гуруҳи позицияларига зарбалар бериб келмоқда.

Айни пайтда АҚШ Ироқ армиясини "Исломий давлат" жангариларига қарши ҳарбий тайёргарликдан ўтказиш учун яна 1, 500 нафар ҳарбий жўнатадиган бўлди.

Пентагон расмийларига кўра, америкалик ҳарбийлар Ироқ кучларини тайёрловдан ўтказиш ва уларга кўмак бериш ишларига сафарбар этилади.

Оқ уй, айни пайтда Ироқ ва ҳам Сурияда "Исломий давлат"га қарши олиб борилаётган амалиётлар учун Конгессдан 5.6 миллиард доллар сўрамоқда.

XS
SM
MD
LG