Линклар

logo-print

Ўзбекистон ўз фуқароларининг Эбола тарқалган мамлакатларга сафар қилишини чеклади


Ўзбекистон ҳукумати ўз фуқароларини Эбола вируси тарқалган мамлакатларга сафар қилмай туришликни тавсия этмоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда “Ўзбектуризм” Миллий агентлигига Гвинея, Сьерра-Леон, Либерия, Конго Демократик Республикаси, Нигерия, Сенегал ва Мали каби мамлакатларга ўзбек фуқароларининг сафар қилишини вақтинча тўхтатиб туриш борасида кўрсатмалар берилган.

Ўзбекистон ҳукумати расмийлари Эбола вирусининг мамлакатга кириб келиши олдини олиш мақсадида шундай чораларга қўл урилганини айтмоқда.

Айни пайтда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти касаллик ўчоғи саналган Либерияда Эбола тарқалиши пасая бошлаганини билдирмоқда.

Шу пайтга қадар Эбола ғарбий Африкада беш мингдан зиёд одам ёстиғини қуритди. Биргина Либерияда вирусни юқтирган 2700 одам ҳаётдан кўз юмди.

XS
SM
MD
LG