Линклар

Германияда Берлин девори қулатилганининг 25 йиллиги нишонланмоқда


Германия Канцлери Ангела Меркел Берлин деворининг қулаши инсон ҳуқуқлари топталаётган мамлакатлар халқлари учун умидбахш бўлганини таъкидлади.

Бу ҳақда Меркел хоним Германия пойтахтида Берлин девори қулатилганининг 25 йиллиги тантаналарида гапирди.

Германия Канцлери бугун ГДРда коммунистик режимга қарши курашганлар хотирасига ўрнатилган ёдгорлик пойига гул қўйди.

Ғарбий ва Шарқий Берлин ўртасидаги девор 1961 йилда Германия Демократик Республикаси томонидан Совет Иттифоқи кўмагида қурилган эди.

ГДР мулозимларига кўра, девор социалистик Берлинни ғарбий Берлиннинг ëмон таъсиридан тўсиш мақсадида тикланган. Аслида, девор шарқий-германиялик немисларнинг ғарбга қочишига йўл қўймаслик мақсадида қурилган эди.

XS
SM
MD
LG