Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:20

OzodlikOnline: Газ ва светсиз қишлаш йўлини топдингизми?


Ўзбекистонда қорли-қировли кунлар бошланган айни кезда аксар аҳоли ғами уйини қандай иситиб¸ қандай ëритиш бўлиб қолди. Ҳукумат тепасидагилар электр қувватини Афғонистон¸ табиий газни эса Хитой ва Россияга сотишни тобора кўпайтираëтган бир пайтда ўз тирикчилиги учун муқобил ëқилғи манбалари топиш муаммоси оддий ўзбекистонликнинг ўзига қолмоқда. Сиз бу муаммони қай усулда ҳал қилмоқчисиз? Душанба¸ 10 ноябрь кунги жонли мулоқотда шу ҳақда гаплашамиз.

Ўзинг учун ўл етим...

Озодликнинг Ўзбекистонда ҳар йил ҳаво совуши билан кескинлашадиган энергетик бўҳрон манзарасига оид яна бир LIVE BLOGига кунига келаëтган ўнлаб ҳикояга қараганда¸ бугун мамлакат бўйлаб бу инқироз кириб бормаган хонадон ва муассасанинг ўзи қолмаган.

OzodlikOnline: Газ ва свет муаммосини бу қишда қандай ҳал қилмоқчисиз?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:53:14 0:00
Бевосита линк

Яқинларгача свет ўчишию газдан узилиш жараëнидан анча дахлсиз бўлиб келган пойтахт Тошкентда ҳам электр қувватидаги узилишлар сурункали тус олиб¸ газ муаммосини кундалик ҳаëтда ҳис қилаëтган маҳаллалар сони кўпайиб бормоқда.

Ҳукуматдагиларга шикоят қилишга қўрққан¸ ëхуд бу шикоятлардан бирор наф бўлишига кўзи етмай қолган ўзбекистонликлар ҳолига қараб қишдан омон чиқиш йўлларини қўлламоқда.

Сиз¸ ўтганда чиқарган аччиқ сабоқлaрдан келиб чиқиб бу йилги қишга қандай тайëрландингиз?

Ўзбекистонда уй қурар экан¸ уни иситиш ва ëритиш масаласида давлатга қарамликдан қутулиш йўлини излаб кўрдингизми?

Ўз ҳовлингизни энергетик таъминот бўйича автоном ҳудудга айлантириш чорасини топдингизми?

Янги ҳовли-жойга сарфлаган маблағингизнинг неча фоизи унинг энергетик таъминотини кафолатлашга кетди?

Душанба¸ 10 ноябрь Тошкент вақти билан соат 19:05 да бошланадиган бир соатлик жонли суҳбатимизда шу саволларга оид жавобларингиз билан OzodSkype, OzodlikOnline ва OzodOvoz Skype манзиллари орқали қатнашишингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG