Линклар

logo-print

Меркель: Берлин девори қулаши бутун дунёдаги мазлумларга умид муждасини йўллади


Берлин девори қулаганининг 25 йиллигига бағишланган тантаналар кеча тунда мушакбозлик, қўшиқлар ва минглаган оқ пуфакларни кўкка учириш билан якун топди.

Минглаб берлинликлар ва меҳмонлар тантанали мусиқа садолари остида совуқ уруш пайтида Европани шарқий Германия билан ажратиб турган девор қулаган кун – 1989 йил 9 ноябрини ёдга олдилар.

Германия канцлери Ангела Меркель Берлин деворининг қулаши бутун дунёдаги мазлум инсонларга яна бир бор умид муждасини йўллашини урғулади.

“Бу бошқа деворларни, истибдод, зўравонлик, ғоябозлик ва адоват деворларини чўктириш учун рағбатлантириш муждасидир”, деди Ангела Меркель.

Бир кун муқаддам дунё янги совуқ уруш ёқасида турганини таъкидлаган собиқ Совет Иттифоқи лидери Михаил Горбачёв “ҳозир бир-биримизни айблаб ўтирадиган пайт эмас, келинг, ишончни тиклаш учун ҳамжиҳатлик билан ишлайлик”, деган эди.

XS
SM
MD
LG