Линклар

Оманда Теҳрон ядровий дастури борасида музокаралар давом этмоқда


АҚШ, Европа Иттифоқи ва Эрон вакиллари бугун Теҳроннинг ядровий дастури борасидаги музокараларни давом эттиради. Оманда 9 ноябрь куни бошланган норасмий учрашувда Эрон Ташқи ишлар вазири Жавад Зариф, АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Европа Иттифоқи вакили Кэтрин Эштон иштирок этмоқда. Музокараларнинг биринчи куни қандай ўтгани ҳақида расмийлар маълумот берганича йўқ.

Мускат шаҳрида бошланган учрашув олдидан АҚШ Президенти Барак Обама ўн йилдан бери давом этаётган мунозараларни ҳал қилишга уринаётган Теҳрон билан жаҳоннинг олти қудратли давлати ўртасида “катта тафовут” сақланиб қолмоқда, дея баён қилди.

Америка телевидениесида қилган чиқишида, Обама 24 ноябрга белгиланган муҳлатга қадар муросага эрилишмаслиги эҳтимоли сақланиб қолмоқда, дея таъкидлади. Томонлар ўртасидаги асосий баҳс Эрон уранни бойитиш учун нечта центрифуга сақлаб қолиши мумкнлигига доир масала бўлиб қолаётгани айтилмоқда.

Ғарб давлатлари Теҳрон яширин тарзда ядровий қурол ясашга уринаётганини айтиб келади. Эрон ўз ядровий дастури тинч мақсадларни кўзлашини иддао қилади.

XS
SM
MD
LG