Линклар

Россия ва Ғарб ўртасидаги “ҳарбий қарама-қаршилик” ҳодисалари кўпайган


Европадаги таҳлил маркази эълон қилган ҳисоботга кўра, Украина бўҳрони давом этаётган бир пайтда Россия ва Ғарб ўртасидаги “ҳарбий қарама-қаршилик” ҳодисалари кўпайган.

European Leadership Network (Европа етакчилик тармоғи) номли ташкилот эълон қилган ҳисоботда кейинги саккиз ойда қарийб 40 ҳодиса, жумладан 3 март куни 132 нафар йўловчини Копенгагендан Римга олиб кетаётган Скандинавия ҳаво йўлларига қарашли самолётнинг Россияга тегишли жосус самолёт билан тўқнашиб кетишига сал қолгани билан боғлиқ воқеага доир тафсилотлар бор.

Бу ҳодисалар ҳаво ҳудудлари бузилишига доир “хавотирли манзара” ҳамда Болтиқ ва Қора денгизларидан тортиб, АҚШ ва Канада чегараларигача бўлган ҳудудларда кузатилган бошқа хавфли ҳаракатларнинг” бир қисмидир, дейилади ҳисоботда.

Ҳисобот муаллифлари Кремлни “бундай ҳаракатларнинг оқибати ва хатарини дарҳол кўриб чиқишга” чақирган.

НАТО октябрь ойининг охирига қадар Россия учқичлари ташкилотга аъзо мамлакатлар ҳудудларини бузиб ўтганига доир 100тадан ошиқ ҳодисани қайд этган.

XS
SM
MD
LG