Линклар

Грузия бош вазири собиқ ҳамкасбларини "давлатга қарши ҳаракатлар"да айблади


Грузия Бош вазири Иракли Гарибашвили.

Грузия Бош вазири Иракли Гарибашвили.

Грузия Бош вазири Иракли Гарибашвили ўтган ҳафта ҳукуматни тарк этган икки вазирни Ғарбга Грузияни ёмон қилиб кўрсатиб, “давлатга қарши ҳаракат” қилганликда айблади.

Гарибашвили Грузия Мудофаа вазири Иракли Аласанияни лавозимидан четлатишининг эртасига, 5 ноябрь куни ташқи ишлар вазири Майа Пажикидзе ҳам истеъфога чиққан эди. Вазирларнинг иккаласи ҳам Грузиянинг ғарбга қаратилган сиёсати таҳлика остида, дея огоҳлантирган эди.

10 ноябрь куни қилган чиқишида, Гарибашвили Аласания Грузияни собиқ президент Михаил Саакашвили ислоҳотларини давом эттириши керак бўлган мамлакат сифатида тақдим қилиб келган, дея таъкидлади. Бунда, собиқ мудофаа вазири Саакашвили давридаги “инсон ҳуқуқлари бузилиши ва қотилликларни инобатга олмаган”, дея қўшимча қилди бош вазир.

Гарибишвилининг яна айтишича, Панжикидзе ҳам хорижда мамлакат “ҳукуматини айни тарзда тамсил қилиб келган”. Собиқ вазир Панжикидзе Гарибашвили илгари сурган айбларни “тутруқсиз”, дея атади.

8 ноябрь куни Озод Демократлар партияси раиси этиб сайланган Аласания ўз партияси 2016 йилга белгиланган парламент сайловида Гарибишвили етакчилигидаги Грузия Орзуси коалициясидан айро иштирок этишини эълон қилди.

XS
SM
MD
LG