Линклар

АҚШда собиқ хотинини пичоқлаганликда айбланаётган ўзбек қамоққа олинди


Америка Қўшма Штатларида қотилликка уринганликда айбланаётган 30 ёшли ўзбек Равшан Сойибназаров қамоққа олинди.

Нью - Йорк полициясининг билдиришича, Равшан Сойибназаров Брайтон Бич мавзесида метрога тушиб бораётиган собиқ хотинига ортдан келиб бир неча марта пичоқ урган. 22 ёшли аёл касалхонага ётқизилган. Унинг ҳаёти сақлаб қолингани айтилмоқда.

Мазкур воқеа ўтган жума куни содир этилган. Шанба куни, яъни 8 ноябрда Сойибназаров полиция томонидан қўлга олинган.

Маълумотларга қараганда, Сойибназаров АҚШда аввал ҳам оилавий зўравонликда айбланиб, бир неча марта суд томонидан жавобгарликка тортилган.

XS
SM
MD
LG