Линклар

АҚШ Россияни Украинадаги "оловга мой қуймаслик"ка чақирди


АҚШ Давлат департаменти расмийси Жен Псаки.

АҚШ Давлат департаменти расмийси Жен Псаки.

Қўшма Штатлар Россияни Украинадаги зўравонликларни қўллаб-қувватлашни тўхтатишга чақирди.

АҚШ фикрича, Россия Украина шарқидаги россияпараст исёнчиларга мадад кўрсатишда давом этмоқда ва бунинг ортидан “ёнаётган оловни янада кучайтирмоқда”.

АҚШ Давлат департаменти вакли Жен Псаки 10 ноябрда Вашингтон Россия Донбас минтақасидаги айримачиларга танклар ва бошқа оғир ҳарбий техникаларни етказиб бераётганидан норозилик билдирди. Унга кўра, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилари россияпарастлар томонидан назорат қилинаётган Донецк вилояти ҳудудида оғир танклар жамланаётганига гувоҳ бўлган.

Псаки бу биланРоссия ва россияпараст айримачилар 5 сентябрда эришилган тинчлик битимини қўпол тарзда бузаётганини билдирди. Псаки, шунингдек, Украинада ҳалок бўлгани иддао қилинаётган рус ҳарбийларининг ўлими тафсилотларини Кремль давлат сири сифатида белгилаб қўйганини ҳам айтиб ўтди.

XS
SM
MD
LG