Линклар

Рок юлдуз Боб Гелдоф Эболага қарши курашда БМТга ёрдам беради


Боб Гелдоф.

Боб Гелдоф.

Мусиқачи ва филантроп Боб Гелдоф 1984 йилда эълон қилинган машҳур “Улар Рождествони биладиларми?” қўшиғини Эболага қарши кураш учун пул йиғиш мақсадида қайта нашр этадиган бўлди.

Гелдоф ўттиз йил аввал мазкур қўшиқни Эфиопиядаги очликдан жабрланганларга ёрдам сифатида пул йиғиш учун ёзган эди. Гелдоф 10 ноябрда Лондонда ўтказган матбуот анжуманида қўшиқ янги оригинал версияда ноябрда қайта ёзилишини ва сотувга чиқарилишини эълон қилди.

Гелдофнинг айтишича, БМТ Эбола касаллиги Ғарбий Африка давлатлари ҳудудидан четга чиқиб кетишининг олдини олишга кўмак кўрсатишни сўраб мусиқачига мурожаат қилган. Шундан сўнг Гелдоф машҳур қўшиғини қайта ёзиш ва уни сотишдан тушган даромадни Эболага қарши курашга эҳсон этишга қарор қилган.

XS
SM
MD
LG