Линклар

"Лукойл" Ўзбекистонда 25 миллиард кубометр газ қазиб олгани иддао қилинди


“Лукойл” ширкатининг Ўзбекистондаги шўъба корхонаси қазиб олган газ миқдори 25 миллиард кубометрга етди. Бу ҳақда "Лукойл"нинг "Нефтяние ведомости" газетасига таянган ҳолда Ўзбекистондаги ахборот агентликлари хабар тарқатди.

Хабарларда айтилишича, "Лукойл" шу кунгача Ўзбекистонда газ саноатини ривожлантириш учун 3,5 миллиард доллар сармоя ётқизган. Ширкатнинг Ўзбекистонга ётқизшини режалаштирган сармоялари миқдори эса 8 миллиард долларни ташкил этади.

2003 йилда Ўзбекистонда ҳам фаолият юритишни бошлаган Россиянинг "Лукойл" ширкати Бухоро ва Қашқадарёдаги газ конларидан газ қазиб олиш лойиҳаларини амалга оширмоқда.

Расмий маълумотларда айтилишича, 2013 йилда "Лукойл"нинг Ўзбекистондаги шўъбаси томонидан 20 миллиард кубометр газ қазиб олинган.

Бироқ "Лукойл"нинг Ўзбекистондаги шўъбаси расмий сайтида бу борада ҳеч қандай маълумот берилмаган. Расмий сайтда "Лукойл" 2018 йилга келиб Ўзбекистондан йилига 18 миллиард кубометр газ қазиб олишни режалаштираётгани қайд этилган.

XS
SM
MD
LG