Линклар

Ироқ Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати "Исломий давлат"даги манбаларига таяниб, жароҳатланган халифа Абу Бакр Бағдодий Сурияга олиб кетилганини таъкидламоқда.

Ироқ ҳукуматининг ИДдаги манбаларига таяниб таъкидлашича, Бағдодий 8 ноябрь куни оғир жароҳат олган ва Сурияга олиб ўтилган. Аммо, Ироқ ҳукуматининг бу даъвоси ҳозирча бошқа манбалар орқали тасдиқлангани йўқ.

Бу хабарга жавобан Пентагон матбуот хизмати Бағдодий жароҳатланганига оид маълумотларни ҳануз тасдиқлай олмаслигини билдирди.

Ироқ хавфсизлик кучларининг икки расмийси мамлакат ғарбидаги Анбар вилоятида амалга оширилган ҳаво ҳужумлари чоғида "Исломий давлат" етакчиси Абу Бакр Бағдодий оғир жароҳат олгани ҳақида 9 ноябрь куни Ироқ расмий телевидениеси орқали маълумот тарқатган.

Шундан буён халифа Бағдодийнинг жароҳатлангани ҳақида Ироқ ҳукумати даъвоси бошқа манбалар орқали тасдиқланмаётир.

XS
SM
MD
LG