Линклар

АҚШ Президенти Барак Обама ва Россия Президенти Владимир Путинлар учрашиб, Эрон, Сурия ва Украинадаги вазиятни муҳокама қилди.

Икки президент 11 ноябрь куни Осиё-Тинч океани мамлакатлари иқтисодий ҳамкорлиги (APEC) саммити пайтида алоҳида учрашув ўтказди.

АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот вакили Бернадет Миҳанга кўра, Путин ва Обаманинг Пекинда ўтган учрашуви 15-20дақиқага яқин бўлган.

Вашингтон ва Москва ўртасидаги муносабатлар Қрим Россия томонидан аннексия қилинганидан буён ўта таранг аҳволга келди.

10 ноябрь куни АҚШ ҳукумати Россияни Украина шарқидаги айирмачиларга "танк ва бошқа оғир ҳарбий техника" билан таъминлаганликда айблади.

XS
SM
MD
LG