Линклар

logo-print

АҚШ ҳукумати Ироқ ғарбидаги Анбар вилоятига жанг амалиётларида иштирок этмайдиган 50 ҳарбий хизмачини йўллади.

Ҳарбийларга хизмат кўрсатувчи ва машғулотлар ўтувчи мутахассислар Анбардаги Айн Ассад ҳаво базасига жойлаштирилди.

Асосан, суннийлар яшайдиган бу вилоятда "Исломий давлат" жангариларининг таъсири кучли экани сезилади.

Бу АҚШ етакчилигидаги коалиция ИДга қарши ҳаво ҳужумларини бошлаганидан буён Анбарга ножанговар ҳарбий хизматчиларни киритганига оид илк ҳолатдир.

Ироқдаги АҚШ ҳарбийлари 2011 йилда мамлакатни тарк этган. Аммо, Барак Обама ўтган ҳафтада Американинг Ироқдаги ножанговар ҳарбий хизматчилари сонини 3 минг нафарга чиқариш режаси борлигини маълум қилди.

9 ноябрь куни президент Обама ИДга қарши тўрт ойлик ҳаво ҳужумлари амалиётида "янги давр"ни бошлаш эҳтиёжи пайдо бўлганини айтди.

XS
SM
MD
LG