Линклар

Ўзбекистон Кубоги финал учрашувини кореялик ҳакамлар бошқаради


Бугун Олмалиқда ўтадиган “Бунёдкор” ва “Локомотив” футбол жамоалари ўртасидаги ўйинни Ким Донг Жин бошчилигидаги Жанубий Кореядан келган ҳакамлар бригадаси бошқаради.

Мазкур ўйин 2014 йилги Ўзбекистон Кубоги финал учрашуви ҳисобланади. :Жорий йилги мавсум давомида “Бунёдкор” ва “Локомотив” уч бора майдонга тушган. Уч учрашувнинг бирортасида ҳам“Локомотив” ғалабага эриша олмади.

Ўзбекистон суперкубоги учун баҳсда “Бунёдкор” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, Олий лигадаги икки учрашувнинг бирида “Локомотив” мағлуб бўлган ва иккинчи ўйинда дуранг натижага эришган эди.

XS
SM
MD
LG