Линклар

logo-print

ЕХҲТ Украина шарқидаги вазият янада кескинлашуви мумкинлигидан ташвишда


Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Украина шарқида зўравонликлар кўпайиши мумкинлигидан ташвиш билдирди.

Ташкилотнинг Украинадаги махсус кузатувчилар миссияси вакили Майкл Босиерки 11 ноябрь куни Киевда ўтган матбуот анжуманида икки ой аввал сулҳ битими имзоланганига қарамай отишмалар давом этаётганини ва россияпараст исёнчилар янги шиддатли ҳужумларни бошлаши хавфи борлигини айтди.

Бундан аввалроқ Германия канцлери Ангела Меркел 5 ноябрда Берлинда қилган чиқишида Украина шарқидаги россияпараст исёнчиларнинг янги сайланган раҳбарларини Европага киришини тақиқлаш масаласини кўриб чиқиш имкониятлари ўрганилаётганини билдирган эди. Меркел ўша чиқиши пайтида Россияга нисбатан янги санкциялар жорий этиш режалаштирилимаётганини билдирган.

XS
SM
MD
LG