Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:28

АҚШ ва Хитой атмосферага зарарли газ эмиссиясини камайтиришга келишди


АҚШ президенти Барак Обама ва Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпин иқлим ўзгаришига қарши курашиш мақсадида атмосферага чиқарилаётган зарарли газ миқдорини камайтиришга келишишди.

Президент Обама Хитой раҳбари билан ўтказган музокаралари ортидан Қўшма Штатлар 2025 йилга бориб атмосферага чиқарилаётган зарарли газ миқдорини 27 фоизга камайтиришини билдирди.

Ўз навбатида Хитой раҳбари Си Цзинпин ҳам ўз давлати 2030 йилга бориб зарарли газ чиқаришни сезиларли камайтиришини таъкидлади.

АҚШ ва Хитой раҳбарларининг учрашуви Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик саммити доирасида бўлди.

XS
SM
MD
LG